БАҲОР ХОЛБЕКОВА ШЕЪРЛАРИ ТИЛИ ЖОЗИБАСИ
Сирдарё адабий муҳитида кўплаб ижодкорлар етишибчиққан. Айниқса, Тўра Сулаймон, Ҳалима Худойбердиевасингари шоирларнинг миллий адабиётимиздаги мавқеибарчамизга маълум. Бу анаъналарни давом эттириб келаётганижодкорлар қаторида маҳоратли журналист ва шоира БаҳорХолбековни ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Шу кунга қадарбир неча шеърий тўплам ва публицистик асарлар муаллифибўлган ижодкорнинг сўзга ниҳоятда муҳаббати ва ҳурматиюксаклиги, шеърлари эса халқона ва самимий битилгани, туйғулари тилининг жозибадорлиги билан эътиборга молик. Айнан шу жиҳатлари билан ижодкорнинг ёзганлари бадиийдидимизни ошишига хизмат қилади. Хусусан, “Онам ўгити” номли шеърида шундай ёзади:
Тақдирдош бўлишсин эл тақдирига,
Бири сирдош бўлсин бирин сирига,
Меҳр тортиб юрсин бири-бирига
Мен ювай кўйлагин Ўзбекистоннинг.
Юқоридаги сатрларда оқибатни йўқолиб бораётганидан, меҳрсизликни кирланган кўйлакка қиёслаб, унданазобланганини куйлаётган шоира онасининг ўгитлари қиёсидаажойиб ташбеҳдан фойдаланади. Лирик қаҳқамон бир қарашдатабиатан хушчақчақ, киришимли бўлиб кўринса-да, битикларнинг туб моҳияти эса ушалмаган армондан ҳосилбўлган дардни англатади. Дастлабки сатрдаги тақдирдош сўзинафақат шеърнинг ғояси ва мқасадига оид тушунчани, балкитилимиз имкониятларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилган. Бумавзуга яқин бўлган “Турналар баланд учса”, “Ризқинг кенгбўлади”, “Оналардан ўрганаверамиз” сингари ҳикояларидаорқали китобхон қалбига кириб борувчи ана шундай туйғуларниҳис етиш мумкин. Ҳар қандай назмий ёки насрий асар сўзасосида яратилар экан, бевосита шоира ҳам муносиб оҳангдошбирликларга таяниб, мазмундорлик, оҳангдорликка эришади.Шоира Баҳор Холбекованинг ватан мавзусидаги шеърларида ҳамтасвирни акс еттиришда бадиий сўзда унумли фойдаланган:
Ҳаммага ўз юрти ой, бироқ
Ўзбекистон юртлар сараси.
Ўзбекистон мадҳини ҳам ўзига хос эътироф этади. Жудаямсодда равон тилда ифода этилганки, ўқилиши ҳам, оҳанги ҳамхалқ оғзаки ижодига руҳига мос келади. Турли ва ранг-барангмавзуларда сермаҳсул ижод қилган шоиранинг ишқ ҳақидагиажойиб сатрлари битган. “Ишқ – кўклатгич бир замин, унгакўнгилни кўмгин” – деб хитоб қилиши, муаллиф лирикқаҳрамони қалбида ишқ туғёнларининг англаниши ватажаллиланишидир.
Кўнглини ишқ кўкламзорига кўмган шоира шеърларинингтили ана шундай жозибали. Бетакрор битикларининг ҳар бирқалбга яқинлиги эса ижодкорнинг мақсадга эришганлигининамоён қилади, бунда Баҳор Холбекова шеърияти самимиятибилан бўй кўрсатиб, ҳамиша ўқувчини ўзига тортиб келади.
Гулзода УММАТОВА,
Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби
“Ёш ижодкорлар” тўгари аъзоси