Шеърият гулшани
Мумтозмахалбегим!
Мохинурхон Турсунова 12.08.1996йил
Фарғона вилояти фурқат туманида таваллуд топган.
Болалигидан бадий адабиётнинг наср, назм, публицистика йўналишларида ижод қилади.
Шеър, ҳикоя, мақолалари туман, вилоят, республика даврий матбуотларида чоп этилган.
2011йил "Ёш журналист ва нотиқ санати" гувоҳномасини қўлга киритган
2009 йил "Янги авлод" болалар ижодиёти республика фестевали,
2012 йилда "Ёш ҳунарманд" республика кўрик танлови,
2014 йилда "Келажак овози" кўрик танловининг республика босқичи ҳамда" Марғилон мушоираси" совриндори,
2016 йил "Юксак маънавиятли авлод"
2024 йил Амир Темурга эҳтиром халқаро танлови,
Яна бир қанча кўрик танловлар ғолибаси
2023 йил "Шукрона " Ўзбекистон ижодкорлар тўпламида
2024 "Ижод чашмалари" топламида.
2025 "Ижод чашмалари" 2-нашри,
2025 шахрихон сой мавжлари
Шаҳрихон ижодкорлар тўпламида
шерлари чоп этилган
2025 зомин семинари қатнашчиси
2025 жадидлар
Ёшлик журналида
хуррият
ва бир канал газета журналларда шерлари чоп етилган
2025 йил Германия нашриётида ингилиз тилида “Сизга шерлар айтмайман”номли китоби нашрдан чикди
2025 ёзувчилар уюшмаси томонидан Зомин илхомлари топламида
2025 йил туркияда “Kardeş Kalemler” II адабий тупламида
шеърлари чоп етилган
Наманган фан ва бизнес унверситети талабаси
Хозирда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшаб ижод қилади
Эътирофим, илҳомим – Ватан!
Ўв! Ўкирса арслонлари,
Осмон ерга ётган юрт!
Тоғларида Искандарлар
Чақмоқ уриб қотган юрт!
Санамайман шуҳратингни
Минг йилдирки омонсан.
Ўзинг гўзал, кўҳна мерос
Ҳамон озод замонсан.
Мен болангман хизматингга
шай тургим,
Ватан учун, миллат учун,
Халқ учун!
Ўриқли сой ўркачида
Чўмилади юлдузлар,
Бунда шеър-у ғазал тинглаб,
Ястанади ялпизлар.
Қояларда қотиб қолган
Олқор ўпган нигоҳлар,
Равоч унган, зирқи-зебо
Бинафша бўй дудоқлар.
Мен болангман хизматингга
шай тургим,
Ватан учун, миллат учун,
Халқ учун!
Қадим Шарқда шамшир чопса
Саманлари кишнагай,
Ёвқур элим, кенг-кенгашса
Чўл-у саҳро яшнагай.
Қаро кунлар орқада қолди
Элда наш-у наволар,
Мағрур бошлар дунё ичида
Эрк қушлари ҳаволар.
Мен болангман хизматингга
шай тургум,
Ватан учун, миллат учун,
Халқ учун!
Тинчлик деган сўзни тинглаб
Қояларинг алқайди,
Ҳатто яшил арчалар ҳам
Оромимизни сақлайди.
Отам Ватан тоғларингда
Илҳом топдим олтиндек.
Зангор олам, назмий нило,
Сўйлар кекса оқиндек.
Мен болангман хизматингга
шай тургум,
Ватан учун, миллат учун,
Халқ учун!
Юртбошимнинг меҳри илҳом истагай,
Ёшлар илм-у шижоатда басма-бас,
Ер куррасин ўраб олган урралар,
Бари якдил, ҳуррамистон гул нафас.
Мирзо Бобур, Мир Алишер, Абдулланинг
назмидай,
Бўй бермоқда мустақиллик
ниҳоли.
Шер туғилур, шеър ўқилур
Ватанда,
Ишчи-деҳқон бунёдкор бахт-иқболли.
Мен болангман хизматингга
шай тургум,
Ватан учун, миллат учун, халқ учун!
Воҳа, водий илҳомлари, гўзал дунё
тиллашар,
Спортчилар дунё кезиб, диёрлар беллашар.
Қадамжолар, пирлар юрти, Покистоним –
жонимсан,
Томиримда тортиб турган аслим,
Тоза қонимсан!
Юрагимга чизиб кетгум
оби равон аксингни,
Шеърга солгум ажиб достон, афсонавий аслингни.
Мен болангман хизматингга
шай тургум,
Ватан учун, миллат учун,
Халқ учун!
Ўв! Ўкирса арслонлари,
Осмон ерга ётган юрт!
*****
Кўзларимда ёш
Яна сиз деб кўзларимда ёш,
Ва келмоқда соғиндим дегим.
Фариштангиз эмасман аммо,
Фаришталар йиғламас, бегим.
Роббим синов юборган заҳот,
Соғинчлардан сира толмасам.
Учай десам қанот йўқ, нахот,
Ёнингизга бора олмасам?!
Мен фаришта эмасман аммо,
Тилакларим бўлса-да ғолиб.
Осмонимга кетаяпман-ку,
Ер юзидан бир сизни олиб.
Сийёҳимга арзимас дунё,
Шеър ёзсам-да қушнинг патида.
О, аслида яшамайман ҳам,
Оқкўнгиллар мамлакатида.
Билганим шу — юрагим доим
Сўрайверар биргина сизни.
Изин бермас менга Худойим,
Ўқитмайди тақдиримизини.
*****
Хазон тутса
Хазон тутса ҳар япроқнинг садоси бор,
Озор етса тошларнинг ҳам нидоси бор.
Каъба вайрон кўнгилларга озорлардан,
Миттигина майсанинг ҳам худоси бор.
Элатларнинг оз шоҳию гадоси бор,
Дард бердими шукр этгин, давоси бор.
Ин шаа Аллоҳ висолига қонгим келди,
Моҳларингни ҳаё деган ҳижоби бор.
Қуй-ялланинг жонни ўртар навоси бор,
Жайнамознинг этагин ўп, зиѐси бор.
Одам одам бўлиб кетсин охиратга,
Аналҳақнинг мендек ўжар шайдоси бор.
Хазон тутса ҳар япроқнинг садоси бор,
Озор етса тошларнинг ҳам нидоси бор.
Каъба вайрон кўнгилларга озорлардан,
Миттигина майсанинг ҳам худоси бор.
*****
Куз
Япроқлар қуёшнинг сўнгги илинжи,
Видолар айтишар яшаш қадрига.
Соғинчдан олтинлар ясаб чарчар куз,
Дарахтлар санчилар само бағрига.
Хазонрез боғларда кезар қарғалар,
Шамоллар аёзнинг эрка қизлари.
Мезоннинг кўзида тинар булоқлар,
Тўлишиб кетади ойнинг юзлари.
Қон талаш, жон талаш анор дудоқлар,
Кўксимга суратини осиб кетар куз.
Руҳимда акс этар ажиб титроқлар,
Тасодиф бахт билан келдим юзма-юз,
Куз сафар олдидан сизни сўроқлар.
Ватан
Ватан манга ёрлиқ этмиш
Вафо бирла,
Нечук анга ёр бўлмайин
Сафо бирла.
Қовурғамни қатламида,
Одам яшар,
Тупроғда кўзим очдим
Ҳаво бирла.
Кафтим куймас кафтлашганда
Қуёш бирлан,
Паймона ишқ, Ватан бўлиб хаддим
ошар,
Минг юлдузнинг карвонида қўноқ
бўлсам.
Юртим! Сўнгсиз соғинганда меҳрим ортар.
Болам дея алқаб ётар ёбонлари,
Бармоқларим гуллаб кетар
тупроғида.
Оқ ўриқнинг япроқлари мозийистон,
ВАТАН яшар юрагимнинг титроғида!
Мавзуга оид бошқа хабарлар
