Алишер Навоийнинг 585 йиллиги олдидан

Ижтимоий тармоқда баҳам кўринг...

#ҚирғизистонХақиқати
#РеспубликалыкӨзбекТилдууПресса
Қирғизистон, Ўш шаҳри
9 февраль 2026 йил.
“Амир Темур” номли Ўзбек миллий маданий марказига янги бошқарувчи тайинланди
Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳридаги жамоатчилик ҳаётида муҳим янгилик юз берди. Ўш шаҳри фаоллари томонидан “Амир Темур” номли Ўзбек миллий маданий марказига янги бошқарувчи тайинланди.
Қирғизистон Республикаси Юстиция вазирлигида белгиланган тартибда ўтказилган давлат рўйхатидан ўтиш жараёнлари якунланиб, ушбу марказга Ишанов Дилмурод Турсунович янги бошқарувчи сифатида расман рўйхатдан ўтди.
Дилмурод Турсунович — жамоатчилик, маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳасида кўп йиллик тажрибага эга, билимли ва ташаббускор кадр сифатида кенг жамоатчиликка яхши таниш. У 1968 йил 7 апрелда туғилган, оилали, 4 ўғил ва 3 қиз фарзанднинг отаси.
Унинг меҳнат фаолияти 1988 йилдан бошланган бўлиб, турли йилларда Ўш таксомотор автобазасида суратчи, Ўш телевидениесида мухандис, оператор-бошловчи, реклама бўйича бош менежер лавозимларида самарали меҳнат қилган. 2003 йилдан буён Бобур номидаги ўзбек драма театрида маъмур сифатида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, 2013 йилдан бери Ўш ТВда молия директори лавозимида ишлаб келаётгани унинг ташкилотчилик қобилиятидан далолат беради.
Дилмурод Ишанов Ўш шаҳар кенгаши депутати сифатида ҳам жамоат ишларида фаол иштирок этган. У 2011–2012 ҳамда 2014–2016 йилларда Ўш шаҳар кенгаши депутати бўлиб ишлаган.
У ижодкор сифатида ҳам танилган бўлиб, Қирғизистоннинг биринчи космонавти Салижон Шарипов ҳақида ёзилган китоб муаллифидир. Унинг меҳнати давлат томонидан юқори баҳоланиб, “Қирғиз Республикасининг маданият аълочиси”, “Алимбек Датка” ордени, Қирғиз Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг Ардак (фахрий ёрлиқ)грамоталари ва фахрий кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Республика Ўзбек миллий маркази фаоллари янги бошқарувчининг тайинланишини қувонч билан қарши олдилар. Биз, Республика Ўзбек миллий маркази фаоллари, Дилмурод Ишановга олдида турган масъулиятли вазифаларда муваффақият, соғлиқ-саломатлик, ижодий ва жамоатчилик фаолиятида янги ютуқлар тилаймиз.
Ишонч комилки, унинг бой тажрибаси, ташкилотчилик салоҳияти ва халқ билан ишлаш маҳорати “Амир Темур” номли Ўзбек миллий маданий маркази фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
ҚИСҚА РЕЗЮМЕ
Ишанов Дилмурод Турсунович
Туғилган санаси: 07.04.1968
Туғилган жойи: Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри
Миллати: ўзбек
Фуқаролиги: Қирғизистон Республикаси
Оилали, 4 ўғил ва 3 қиз фарзанднинг отаси
Олий таълим:
2008–2012 — Ўш Қирғиз–Ўзбек университети, Юридика факультети
2022— Ўш Педагогика, Искусство ва журналистика институти, Продюсерлик йўналиши
Меҳнат фаолияти:
1988–1994 — Ўш таксомотор автобазаси, суратчи
1994–1995 — Ўш ТВ, саёҳатчи
1995–2007 — Ўш ТВ, оператор-бошловчи
2007–2013 — Ўш ТВ, реклама бўйича бош менежер
2003 йилдан — Бобур номидаги ўзбек драма театри, маъмур (қўшимча иш)
2013 йилдан — Ўш ТВ, молия директори
Жамоатчилик фаолияти:
2011–2012 — Ўш шаҳар кенгаши депутати
2014–2016 — Ўш шаҳар кенгаши депутати
Ижодий фаолият:
Қирғизистоннинг биринчи космонавти Салижон Шарипов ҳақидаги китоб муаллифи
Мукофотлар:
Қирғиз Республикасининг «Маданият аълочиси»
«Алимбек Датка» ордени
Қирғиз Республикаси Олий Кенгаши ва Вазирлар Маҳкамасининг Ардак грамоталари ва кўкрак нишонлари эгаси.