Шеърият гулшани
Онажон
Йўлимни тополмай адашиб гоҳо,
Қолсам ёнингизга ошиқдим она.
Кафтлари орасида минг битта дуо,
Соғинчлар ишончи, афсуни манда!!
Ифтихор туйғуси қалбда барқ урар,
Меҳрингиз соғиниб, учиб бораман.
Чопаман мушк анбар исини туйиб,
Ичимдаги дардимни сизга ёраман.
Атрофимда гирёним сиз онажон
Меҳридарё бир туғённи кўраман.
Пойингизга бош қўяман жаннатим,
Меҳрингизга жавоб берса қудратим!!!!
Дунёда бор экан онамдек бир фидо,
Меҳрини қалбимга этажакман жо.
Ошноман, ҳамиша сабру бардошга,
Онамга ҳаёт бер,эй қодир худо!!!
Аёлга бахт беринг
Меҳр беринг аёл аҳлига,
Шоду-хуррам, ўйнаб яшасин.
Кўз тегмасин асло бахтига,
Мухаббатда гулдек яшнасин!
Қаҳрингизни бўрони ёмон,
Аёл кўнгли озор топмасин.
Кетманг, асло хиёнат томон,
Аёл асло кўз ёш тўкмасин!!
Меҳрингизни жойланг кўксига,
Озорлардан узоқ яшасин.
Яшанг, жаннат умр йўлида,
Дунё гўзал йўлга бошласин!!
Гўзал Ўзбекистоним
Оллоҳ назар солган бўстоним,
Дилдан ёзай,шеър-у, достоним.
Мен учун қадрли, нурли ошёним,
Гўзал Ватаним Ўзбекистоним !!
Донғи кетган, оламга бу диёр,
Буюк алломалар етказган диёр.
Юрагимдан кўп айтаман алёр,
Гўзал Ватаним Ўзбекистоним.
Жуда жаннат гўзал боғларинг,
Салобатли, кўркам тоғларинг.
Манглайида толе битганим,
Шундай маскан азиз Ватаним!!
Темурини етти иқлим билган
Шуҳрати ила кўксини керган,
Оламга Алпомиш, ботирлар берган
Истиқлол маёғин қўлда тутган.
Мен учун шарафли Ўзбекистоним!
Фарангиз Хидирова