ЙЎЛДОШ МИРЗО
- 1944-йил, Сурхондарё вилояти Деновтуманида туғилган. 1963-йилда Ўрта мактабни битирган.1963-1969-йилларда ТашДУ (ҳозирги ТашкентМУ) ни ўқиб тамомлаган. Матбуот , матбаа ва қишлоқ хўжалик тармоқларида ишлаган. Ижодкорнинг "Салом кўз кўрганларим", "Тонг таровати ", "Довон дарди ", "Кўнгил тароналари", "Рангин соғинчлар", "Тиб илми яловбардори", "Икки тоғ оралиғи", "Мухаббатнинг яйдоқ сўқмоғи", "Дилкаш қўшиқлар ", "Оғриқли туйғулар", "Болалигим беғуборлигим", "Мовий манзиллар ", "Жондор дарадан қайтиш ", "Юлдузлар чорлови", "Роман - памплетлар " , (Атоқли ёзувчи Нурали Қобулнинг Роман -памплетларига чизгилар ) " Ал-Асмо Ул-Ҳусно" сингари йигирмага яқин китоблари чоп этилган. Йигирмадан ортиқ алъманахларда ҳам ижод намуналари билан иштирок этган. Ҳозирги кундаҳам ижод намуналари , публицистик мақолалари билан ОАВ қатнашиб туради . Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Асарларидан намуналар қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз ва турк тилларига таржима қилинган .
ТАРОЗИ
Дунё аслан бетенг яралган,
Тарозининг палла, шойини,
Гоҳ қалтирар, гоҳо ўртанган
Тенглик учун тайёр туради,
Ўлчагичнинг икки палласи,
Ими-жими тенглаштиради.
Инсон дардин тортиб кўраман,
Вужудимда тоши-тарозу,
Етти улчаб бир бор кесаман.
Ҳар ким ўзин англаса, шонли,
Ана шунда сийрат сийланар,
Беҳудага қайнамас қони.
Меҳр-мурувват бўлса албатта,
На керакдир тоши-тарозу,
Ҳиммат, ҳикмат бўлар сийратда.
Шунда дунё кенгданам кенгдир.
Ҳасад, бахил сўзлар на керак?
Аҳли инсон тенгдан ҳам тенгдир.
КАБУТАРНИНГ МАЪЮС КЎЗЛАРИ
Атрофга қоранар маъюс кўзларинг,
Баъзан тўхтаб-тўхтаб мўлтирайди ёш.
Наҳотки, беозор, хокисар кабутар,
Сендек мунис қушга отадилар тош.
Сенсан ҳушрўйгинам кўнглим қувончи,
Ўн саккиз минг олам, бир паррандаси
Алдади, авради, қушим сени, ҳай,
Кифтингга тушдими ғариб жандаси.
Сенга озор берди қандай бафаҳим,
Ёш тўкма жонивор ўзинг бардам тут.
Озор берганлар ҳам жазосин топар,
Ғамгин кунларингни унутгин-унут.
Уянгга хос-хашак қўйганинг кўрдим,
Бузулмас чорасин изладинг кун-тун.
Тухум қўйдинг, бола босдинг жонивор,
Полапонларинг беун.
Уянгга ўрмалар ваҳшатли илон,
Кўзларинг нолали бўлди кабутар.
Мен унга боримча солдим таҳдидим.
Илонни ҳайдадим бўлди бехатар...
Кабутарим маъюс, кўз ёш тўкмагин,
Менинг ҳам қўлқамни тўлдирма жоним.
Бу дунё азалдан бир кам яралган,
Мени куйдирмагин, ёнар жаҳоним.
Соддасан..., жонивор, ўта соддамиз...
ТАФАККУР МЕҲРОБИ
Бу дунё неси кам, нимаси зиёд?!
Баьзан тилинг бурро, баьзида бийрон.
Фикрлар тан топар бошларда ҳар чоғ,
Фалак меҳварида фикрлар ҳайрон.
Зеро чақ-чақлашар, гаплар фикрдор,
Ким гапираётган, олимми, дониш?!
Сўзларни чертибми ё палапартиш,
Давра суҳбатидан борми қониқиш.
Тафаккур меҳроби пиллапояли,
Баъзида унаму, баъзида чунам,
Меҳрлар-меҳрга гоҳо туташар.
Гоҳида бир-бирин ғажир чунонам.
Фикрдан-фикрлар туғилар, ўсар,
Болалаб тафаккур томон етаклар.
Қани, менинг содда ўйларим, ўйланг.
Мураккаб дунёни кимлар етаклар?!
Кутубхоналарда китоблар том-том,
Фикрлар ғуж-ғуж-ку, ўқимоқ керак.
Китобларда фикрлар берилган сарбаст,
Уни англамоққа бўлайлик зийрак.
Ўқиган ўқдан ўзар, фикр меҳробда.
Тафаккур тизими пиллапояда,
Уйғонинг ғафлатдан, сафдош дўстларим,
Фикрлар қолмасин ғўзапояда.
САРОТОН
"Юргил далаларга кетайлик дўстим,"
Адулла Орипов.
Юр дўстим, тоғларга чиқайлик бу кун,
Саротон иссиғи тандирдек ёнар.
Жанубий ўлканинг тупроғи бутун,
Иссиқлик ҳавридан ҳадсиз товланар.
Тер оққан жуссадан ҳорғинлик чери.
Жимиллаб томчилар пешоналардан.
Бир оз салқинлайлик тоғларнинг сеҳри,
Жой берар қоя, қир-кошоналардан.
Термизда тухумни қумга кўмсанг гар,
Иссиғи пиширар сал-пал фурсатда.
Чойдўш ҳам қайнайди сабир қил магар,
Тагига ўт ёққан чоғли муддатда.
Иссиқнинг ўзига хос хислати бор,
Нима ҳам бўлса-да фалак иноми.
Сабр ва бардошли бўлмоғи даркор,
Ризқ-рўзимиз ширин, тотли-таомли.
Диққинафасликдан, ҳансираб ҳаргиз,
Пана-пучқоқларда ётиш яхшимас.
Мўлжални узоқ ол, сарвари азиз,
Она ер меҳридир, ёзнинг тафтимас.
КЎЗЛАРИНГ
(Қўшиқ)
Кўзларингда қолди мунгли кўзларим,
Мунчалар ҳам қаҳринг қаттиқ бўлмаса.
Нишонсиз ҳам отди киприк-ўқларинг,
Мўлтираган кўзлар куни тўлмаса...
Саёд бўлди нурли маёқ қарашинг,
Офатижон олди қамраб қабзига,
Дор оғачи каби сиртмоқ солди-ей...
Раҳминг келсин кўзларимнинг тарзига.
Бошим қотар севги келган қайдандир,
Қалб дардини изоҳлайди сўзларим.
Чор томоним бекик этган нигоҳлар,
Кўзларингда қолди мунгли кўзларим...
МОВИЙ МАНЗИЛЛАР
Гуруҳландик тўрт-беш нафар дилдош, сафардош,
Мақсадимиз саёҳату ором олишга.
Бўстонликка йўл тортардик, манзиллар сари.
Ҳангама-ю ҳазил-ҳузил-кўнгил очишга.
Дўрмон, Арғин йўллар аро дилбару дилкаш,
Олис яшил манзаралар имлар кутгандек.
Қибрай, Чирчиқ, Ғазалкентлар қолди орқада,
Хумсон, Оқтош меҳри тортор, юрак ютгандек.
Чорвоқ ГЭСнинг кўриниши даҳридунёдир,-
Суньий денгиз, нилий юзида сузар қайиқлар
Тепасида қоя, чўққи, олачалпоқ қор,
Гўзалликка ташна юрак баьзан ҳайиқар.
Чимён, Чотқол, Бурчимулла-ю ҳамда Қурама,
Боғи Эрам яралганми аьзам даргоҳда.
Ёки Кавказ кўчиб келган, Шведцария ё,
Ошуфтаҳол диллар ёнар-ёнар шу чоғда.
Жилғалари сайқалланар, суви шарқирар,
Ёқасида турфа гуллар бўйи ифорли.
Ҳар гўшада кезишади хориж туристлар,
Гала-гала қушлар сайрар ўзга сипорли.
Томошабин томошалар, саёҳ узилмас,
Куни-туни чироқлари шуьладор, нурли.
Дам олмоққа гирдигўша руҳли товланар,
Кўнгил хушдир, масканлари ўта шуурли.
Ибратомуз сайёдлар-у аҳли одамлар,
Мовий манзил, ажаб-ажаб панционатлар.
Дуч келамиз, либос хил-хил, тиллар ғалати,
Барчасида ғимирланар инсониятлар.
Тўла-тўкис кўриш учун уззукун етмас,
Ҳавасимиз ортар эди, олдик кўп роҳат.
Иштиёқ зўр, кун шомланди, оқшом ҳавоси,
Танга қувват, жонга ором кунги саёҳат.
МАВЖ
Бугун мавж урмоқда наврўзи олам,
Юракда авж етар тилак, истаклар.
Табиат рангба ранг, кийган беқасам,
Фазода барқ уриб, учар ҳилоллар.
Бахмал далаларда лолалар лов-лов,
Булбулу какликлар сайрар чунонам.
О, наврўз айёми рўхимда олов,
Гуриллаб ёнади тўхтамай бир дам.
ОТ
От минганлар етар муродга,
Кўнгли қувнар кўкнинг қушидай.
Қўли гўё етар қудратга,
Осмондаги бургут учишдай.
Отлар бўлур йигит йўлдоши,
Ҳаволаниб кетар сиёғи.
Йўл, манзилда тўкиндир оши,
Қарсиллайди кумуш туёғи.
жангоҳларда ёвга чап берар,
Садоқатли чавандозига.
Зоти тулпор, бедов ё чавкар,
Кўргазма йўқ андозасига.
От минганлар етар муродга....