Материалы за 20.09.2025 » Ақийқат.KG

Эътироф

АБДУНАБИ БОБОЁР

Шаҳрисабз туманида туғилган.
Карши давлат университетининг ўзбек филологияси факулътетини тамомлаган.
Шоир ва журналист.
"Калб туғёни" (1996й),Мангулик даъвати(Шаҳрисабзлик ижодкорлар баёзи
1996й) "Иқрор" (2008й) "Соғинч манзили" (2017й) Сукунат йўли" (2020 й) "Бир Ишқ Истадим" сайланма (2023й) "Соғинч манзили"(ўбекча-туркча нашри 2025 й) шеърий тўпламлари ҳамда "Ҳазрат Султон ва Нишон ота қиссаси" каби тарихий-бадиий асарлар муаллифи.
Шунингдек, иқтиқтидорли ижодкорнинг жуда кўплаб долзарб мақолалари, эссе ва очерклари вақтли матбуотда эълон қилинган.

"Узбекистон Мустакиллигига 20 йил"эдалик нишони хамда" ШУҲРАТ" медали билан мукофотланган.
Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси.
ТУРОН ФА академиги.
ЭЪТИРОФ

Таниқли адабиётшунос, шоира ва таржимон, жуда кўплаб эссе, таҳлилий мақолалар,таржималар ҳамда шеърлар муаллифи Умидахон МЕЛИБОЕВА анчадан буён адабиёт, шеърият мухлисларига таниш.
Серқирра ижодкор каминанинг "Кўйингда" шеъримни ҳам бадиий талқин қилиш билан бирга уни ўзбек тилидан рус тилига моҳирона ўгирган.
Ушбу юксак эътироф учун адабиётшунос-таржимон синглимизга чин қалбдан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

КЎЙИНГДА...

Осмон бўлдим, юлдузин адаштирган,
Дарё бўлдим, қирғоғингга бош урган,
Чинор бўлдим, тўфонларга дош берган,
Не бўлса ҳам, адо бўлдим кўйингда.

Ғаюрларга гоҳо баланд-паст бўлдим,
Кимларгадир гоҳо ёлғон-рост бўлдим,
Ҳажринг гулобидан гоҳо маст бўлдим,
Не бўлса ҳам, адо бўлдим кўйингда.

Карвон бўлдим, бўталари бўзлаган,
Бахши бўлдим,қонлар ютиб сўзлаган,
Саъйёд бўлдим, ул оҳусин излаган,
Не бўлса ҳам, адо бўлдим кўйингда.

Қаро зулфинг мен тунлардан тиландим,
Бағрим ёққан гулханларга қаландим,
Тепа эдим, хок бўлдим, майдаландим,
Не бўлса ҳам, адо бўлдим кўйингда.

Энди руҳим тандин айро-айродур,
У Сен томон илинж излаб бородур,
Икки олам узра бул юз қародур,
Не бўлса ҳам, адо бўлдим кўйингда...

Абдунаби БОБОЁР

Бу шеър жуда самимий ва руҳий теран асар экан. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Абдунаби Бобоёрнинг “Кўйингда…” номли бу асарида севги, садоқат ва фидойилик мавзуси ўзининг чуқур рамзий образлари орқали ифодаланган

Таҳлил:

Биринчи бандда шоир ўзини осмон, дарё, чинорга қиёслаб, турли ҳолатларда ҳам севганининг кўйида адо бўлганини таъкидлайди. Бу ерда "осмон - юлдузини адаштирган", "дарё - қирғоғига бош урган", "чинор - тўфонларга дош берган" каби образлар севги йўлидаги сабот ва синовларни билдиради.

Иккинчи бандда "ғалат, рост" бўлиш, "ҳажринг гулобидан маст бўлиш" орқали севгидаги зиддиятли ҳолатлар кўрсатилган. Яъни, муҳаббатда ҳам самимийлик, ҳам алдамчи кўринишлар, ҳам айрилиқ азоби бор.

Учинчи бандда шоир ўзини карвон, бахши, саъйёд каби тимсолларда тасвирлайди. Карвон - оғир йўл, бахши - дардли сўз, сайъёд - орзусини изловчи. Бу образлар орқали севги йўлидаги машаққат, азоб ва ўртанишлар акс этган.

Тўртинчи бандда қаҳрамон севганининг қора зулфига мафтун бўлиб, гўё, унинг қуллига айлангандай ҳолатда. Бу ерда илоҳий ишқ ва орзу-умид бирга кўринади.

Охирги бандда эса руҳ танадан айрилаётгани каби чуқур фалсафий ҳолат яратилган. Севги - икки оламни қамраб оладиган абадий куч сифатида талқин этилган.

Хулоса:

Абдунаби Бобоёрнинг бу шеъри - инсон руҳи ва қалбидаги севги, садоқат, айрилиқ ва саботнинг барча қирраларини жамлаган асар. Унда рамзлар орқали севги йўлидаги барча қийинчиликлар, қурбонликлар ва абадий ҳижронлар ифодаланган.

В ТВОЕМ МИРЕ

Я небом стал - сбивал я звёзды с троп,
Я рекой стал - в берега влюблённой,
Я платаном - стоял средь бурь и лоб,
И всё же был я предан, - лишь уроной.

Я гордым был, то падал в глубину,
То правду нёс, то выдумку в ответ,
Я пьян от роз разлуки и вину,
И всё же предан я тебе во век.

Я караваном стал, что в степи стонет,
Я стал бахши, что кровью песнь творит,
Я стал охотником, что в след погони
За ланью тень уносит и горит.

В твоих кудрях я выпросил всю ночь,
В кострах любви сгорал я, без возврата,
Был гордым пиком - в прах обратился прочь,
И всё же предан был у ног когда-то.

Теперь душа моя от тела врозь,
К тебе летит - надежды ищет снова,
И сквозь два мира ищет лишь твой лик…
И предан был у ног твоих - и снова.

Перевод Умидахон Мелибоева

Батафсил ўқиш



Ижтимоий тармоқда баҳам кўринг...

Яндекс.Метрика
Cайт "Clicks.KG" Реклама Агентлиги
томонидан ишлаб чиқилган.