Материалы за 02.09.2025 » Ақийқат.KG

Қорасув Қизил-Қишлоқдан ер берилиб Хашарчилар 2 хонали уй солиб беришган.Афсуски бу уйни сотиб Ўттиз Адирга келиб яйлов ерни ўзлаштирганлар.Хали хам ер бўлиб бериш қаралмоқда.

31-август куни Барпи қишлоғида ДХХ раиси Камчибек Ташиевга 9 фарзандли оила мурожаат қилиб, яшаш учун уйи йўқлигини айтган.

«Ошдан келдик. Уч кундан бери орқангиздан юрибмиз», — деган аёл. Бу ҳақда «Сереп» ахборот агентлиги ёзди.

Раис ота оила бошлиғи соғ-омон туриб, ёрдам сўраганига жахл қилди. Аммо охир-оқибат оилага ер участкаси ажратишни ва уй қуриб беришни кўриб чиқишни топширди.

Қара-Суу туман ҳокими Канат Табалдиев бу оила ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, 2023 йили оилага Қизил-Қиштак қишлоқ ҳокимлигидан бепул ер берилган. Маҳаллий аҳоли ва ҳомийлар уларга икки хонали уй қуриб беришган.

«Бироқ 2024 йили улар уйини сотиб, Оттиз-Адыр қишлоқ ҳокимлиги ҳудудидаги яйлов ерга уй қуриб кўчиб кетишган. Шунга қарамай, уларга ўша қишлоқдан ҳам ер бериш масаласи кўриб чиқилмоқда», — деди ҳоким.

Батафсил ўқиш



Ижтимоий тармоқда баҳам кўринг...

Турк-Кирғизистон кунлари бўлиб ўтади

📢 «Туркия – Қирғизистон турк кино кунлари» Бишкекда ўтказилади

2025 йил 4–8 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида Туркия ва Қирғизистон ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда турк кинематографиясини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Туркия–Қирғизистон турк кино кунлари» тадбири ўтказилади.

Ушбу маданий тадбир Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан Кинематография департаменти, Туркиянинг Бишкекдаги элчихонаси ва «Йерли Дўшунже» жамоат фонди томонидан ташкил этилмоқда.

🎬 Тадбир доирасида турк кино санъатининг етакчи вакиллари Бишкек шаҳрига ташриф буюрадилар. 4 сентябрь куни бўлиб ўтадиган қизил йўлакча маросимида машҳур турк актрисалари — Дамла Сёнмез, Йилдиз Чагри Атиксой, Эжем Сена Байир ва Дуйгу Мержан, шунингдек, машҳур актёрлар Бариж Килич ва Анил Алтан махсус меҳмон сифатида иштирок этадилар.

👉 Шу билан бирга, намойиш этиладиган фильмларнинг режиссёр ва продюсерлари билан учрашувлар ҳам ташкил қилинади.

✨ Тантанали очилиш маросимида эса томошабинлар Туркиянинг 2025 йилдаги «Оскар» мукофотига кўрсатилган фильми — «Ҳамманинг ўлган кунларидан бири» асари намойишини томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Фильм режиссёри ва бош қаҳрамони Мурат Фыратўғли ҳам тадбирда иштирок этиб, томошабинлар билан суҳбат қуради.

Батафсил ўқиш



Ижтимоий тармоқда баҳам кўринг...

Яндекс.Метрика
Cайт "Clicks.KG" Реклама Агентлиги
томонидан ишлаб чиқилган.