Материалы за 14.08.2025 » Ақийқат.KG

Кўп хотинлик мақул эмас.Қонун қайтарилди

Қирғиз Республикаси Президенти Садыр Жапаров кўп хотинлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни Қирғиз Республикаси Жогорку Кенешига эътирозлар билан қайтарди.

БИШКЕК. 12 август – «Альянс-Пресс». Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров депутатлар Н. А. Азигалиев ва М. Ж. Саккараевлар ташаббуси билан киритилган Қирғиз Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Қирғиз Республикаси қонунини (кейинги ўринларда – Қонун) эътирозлар билан Қирғиз Республикаси Жогорку Кенешига қайтарди.
Қонун Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши томонидан 2025 йил 25 июнда қабул қилинган.

Ушбу Қонуннинг асосий қоидаси — икки хотинлилик ёки кўп хотинлилик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи Қирғиз Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддасини амалдан қолдиришдир.

Эътирозлар Қирғиз Республикаси Акыйкатчиси (Омбудсмани), Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси, Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича Миллий агентлик, Қирғиз Республикаси Миллий фанлар академияси, Қирғиз Республикаси Адлия вазирлиги ва Қирғиз Республикаси Конституциявий суди Девони хулосалари асосида тайёрланган.

Икки хотинлилик ёки кўп хотинлилик учун жиноий жавобгарликни сақлаб қолиш Қирғиз Республикасининг халқаро мажбуриятларига (Аёлларга нисбатан камситишнинг барча турларини бартараф этиш тўғрисидаги конвенция — Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Қонун чиқарувчи йиғилишининг 1996 йил 25 январдаги № 320-1 ва Халқ вакиллари мажлисининг 1996 йил 6 мартдаги № 257-1 қарорлари асосида қўшилган; Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция — Жогорку Кенешнинг 1994 йил 12 январдаги № 1402-XII қарори асосида қўшилган) мос келади, давлатнинг гендер тенглиги ва қонун устуворлиги тамойилларига садоқатини намоён этади, аёллар ва болаларни ҳуқуқий ва ижтимоий тенгсизликдан ҳимоя қилади, шунингдек, Қирғиз Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган оила институтини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш



Ижтимоий тармоқда баҳам кўринг...

Яндекс.Метрика
Cайт "Clicks.KG" Реклама Агентлиги
томонидан ишлаб чиқилган.